©2018 Учебные документы
Рады что Вы стали частью нашего образовательного сообщества.

{ إنه لا يَيْـئَسُ مِن رَوْح اللهِ إلا القـَوْمُ الكَافِرُونَ - Усмон Хаким بسم الله الرحمن الرحيم


{

إنه لا يَيْـئَسُ مِن رَوْح اللهِ إلا القـَوْمُ الكَافِرُونَ

}  

يوسف

: 87.

“Зеро, Аллохнинг рахматидан факат кофир кавмгина ноумид бўлур”. Хак ахлининг йўли бу иккисининг ўртасида бўлади. Шунинг учун банда, Аллохнинг макридан кўркиш билан Ул зотнинг рахматидан умидвор бўлишни жамлаб юриши лозим бўлади. Хумаййис шархидан.)

 

69. 

ولا يَخرُجُ العَبْدُ مِنَ الإيمَان إلا بـِجُحُودِ ما أدْخَلـَهُ فـِيهِ

.

69-матн: Банда Иймондан чикиб кетмайди. Факат уни Иймонга киритган нарсани инкор килиши туфайлигина чикиб кетади.

Шарх: Мазкур матн билан Таховий рахимахуллох Хавориж ва Мўтазила тоифаларнинг эътикодини рад этадилар. Уларнинг тушунчасига караганда, одам катта гунох сабабли Иймондан чикиб кетар экан. Бундай эътикод тўгри эмас.

   (Мўмин киши Иймонни бузиб юборгувчи амал билангина Иймондан ажралади. Масалан: Иймонни тасаввур килиб бўлмайдиган маълум бир нарсани – (намоз, закот ва рўза кабиларни) - била туриб инкор этиш. Мусулмон киши килган гунохидан тавба килгунига кадар осий бўлиб туради. Маъсиятининг микдорига караб Иймони камаяди. Иймон исми ундан тамоман кўтарилмайди. Факат Иймонни бузиб юборадиган амал килгандагина ундан Иймон бутунлай кўтарилади. Иймоннинг камайиши билан  асли йўколмайди, балки заифлашади. Хумаййис шархидан)

 

70. 

والإيمان

:

هو الإقرار باللسان، والتصديق بالجنان

,

وجميع ما صح عن رسول الله صلى الله عليه وسلم من الشرع والبيان كله حق

.

والإيمان واحد

,

وأهله في أصله سواء، والتفاضل بينهم بالخشية والتقى، ومخالفة الهوى، وملازمة الأولى

.

70-матн: Иймон - тил билан икрор бўлиш ва калб билан тасдиклашдир. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дан ривоят килинган шариат хамда диний ишлар баёни хакидаги барча сахих хадислар хакдир. Иймон битта. Иймон ахли унинг аслида тенгдирлар. Улар орасидаги фазилатлироглари (Аллохдан кўпрок) кўрккан, такво килган, хавою нафсига берилиб кетмаган ва энг яхши ишларни лозим тутганлари бўладилар.

Шарх: Иймоннинг таърифи хусусида одамлар орасида турли-турли фикрлар айтилган. Молик, Шофиъий, Ахмад, Авзоъий, Исхок бин Рохавайх, бошка Ахли хадислар ва Мадина ахли (барчаларига Аллохнинг рахмати бўлсин!) хамда Зохирийлар ва бир жамоат файласуфлар айтдиларки: Иймон – калб билан тасдиклаш, тил билан икрор бўлиш ва (намоз ва закот каби шариат) устунларига амал килиш. Бизнинг кўп уламоларимиз (яъни Ханафий мазхабининг уламолари) Таховий рахимахуллохнинг зикр килган сўзларини айтишди. Яъни: Иймон – тил билан икрор бўлиш ва калб билан тасдиклаш.

(Иймон тўгрисида) яна бир таъриф хам бор. Унда айтиладики: Сўз икки кисмдан иборат. Биринчиси калбнинг сўзи бўлиб, унга эътикод дейилади. Иккинчиси тилнинг сўзи. Буниси эса, Ислом-шаходат калимасини айтиш. Амал хам икки кисмга бўлинади. Биринчиси калб амали бўлиб, унга ният ва ихлос дохил бўлади. Иккинчиси (кўл ва оёк каби) аъзоларнинг амали. Мана шу тўрт нарса йўколса, Иймон тамомила йўколади. Агар калбнинг тасдиклаши йўк бўлса, колган бўлаклар фойда бермайди. Качонки, калбнинг тасдики колиб, колганлари йўк бўлса, мана шу ихтилоф майдонидир. 

Иймоннинг зиёда бўлиб бориши ва камайишига Куръон, суннат, ва салафларнинг асарлари жуда кўп. Аллох таоло айтади:

{

وإذا تليت عليهم آياته زادتهم إيمانا

}

الأنفال

: 2

Маъноси: “Мўминларга Аллохнинг оятлари тиловат килинганда, Иймонлари зиёдалашиб кетади”.

 

71.

والمؤمنون كلهم أولياء الرحمن

 

71-матн: Мўминларнинг барчаси Рахмоннинг авлиёлари бўладилар.

Шарх: Аллох таоло айтади:

{

ألا إن أولياء الله لا خوف عليهم و لا هم يحزنون

.

الذين آمنوا و كانوا يتقون

}  

يونس

: 62-63.

Ушбу оят маъносини Куртубий рахимахуллох бундай тушунтирадилар: “Огох бўлингизким, албатта Аллохнинг авлиёлари-дўстларига охиратда бирор хавф хатар бўлмас. Хамда улар бу Дунёни йўкотганларидан гамгин бўлмаслар. Улар иймон келтирган ва такво килган зотлардир”.

 

72. 

وأكرمهم عند الله أطوعهم وأتبعهم للقرآن

.

72-матн: Аллохнинг хузурида мўминларнинг энг хурматлироклари, Аллохга итоатлирок бўлганлари хамда Куръонга кўпрок эргашганларидир.

      Шарх: Аллох таоло айтади:

 

{

إن أكرمكم عند الله أتقاكم

}  

الحجرات

: 13

Маъноси: “Аллох хузурида сизларнинг хурматлирокларингиз, кўпрок такво килганларингиздир”.

 

73. 

والإيمان

:

هو الإيمان بالله، وملائكته، ورسله، واليوم الآخر، والقدر

:

خيره وشره، وحلوه ومره، من الله تعالى

.

73-матн: Иймон - Аллохга, Унинг фаришталарига, китобларига, расулларига, Охират кунига ва такдирнинг яхшилигию ёмонлиги хамда ширинлигию аччиглигини Аллох таолодан эканлигига ишониб, тасдиклашдир.

Шарх: Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам Иймон хакида савол берган Жаброил алайхиссаломга бундай жавоб берганлар:

 

  

"

أن تؤمن بالله و ملائكته و كتبه و رسله و اليوم الآخر

,

و تؤمن بالقدر خيره و شره

". 

رواه مسلم

 

Маъноси: “Аллохга, Унинг фаришталарига, китобларига, расулларига, Охират кунига Иймон келтиришинг ва такдирнинг яхшилиги хамда ёмонлигига Иймон келтиришинг”.

 

74. 

ونحن مؤمنون بذلك كله

,

لا نفرق بين أحد من رسله، ونصدقهم كلهم على ما جاءوا به

.

74-матн: Биз юкорида ўтган масалаларнинг барчасига Иймон келтирган мўминлармиз. Расуллардан бирортасини ажратиб кўймаймиз хамда улар келтирган хамма нарсаларни тасдиклаймиз.

Шарх: Пайгамбарларнинг ораларини -  баъзиларига Иймон келтириб, бошкаларини инкор килиб - ажратмаймиз. Балки уларнинг барчасига Иймон келтирамиз ва тасдиклаймиз. Кимки, пайгамбарларнинг баъзиларига иймон келтириб, колганларини инкор килса, барчасига кофир бўлади. Аллох таоло айтади:

 

{

ويقولون نؤمن ببعض ونكفر ببعض ويريدون أن يتخذوا بين ذلك سبيلا

أولئك هم الكافرون حقا

}.  

النساء

: 150-151

 

 Маъноси: “Айрим пайгамбарларга иймон келтирамиз, айримларини инкор киламиз” дейдиган хамда ора йўлни тутишни истайдиган кимсалар - ана ўшалар хакикий кофирдирлар” (Алоуддин Мансур китобидан).

 

75. 

وأهل الكبائر من أمة محمد صلى الله عليه وسلم في النار لا يخلدون، إذا ماتوا وهم موحدون

,

وإن لم يكونوا تائبين، بعد أن لقوا الله عارفين

,

وهم في مشيئته وحكمه، إن شاء غفر لهم و عفا عنهم بفضله، كما ذكر عز وجل في كتابه

: {

ويغفر ما دون ذلك لمن يشاء

}

النساء

:48,116

وإن شاء عذبهم في النار بعدله

,

ثم يخرجهم منها برحمته وشفاعة الشافعين من أهل طاعته

,

ثم يبعثهم إلى جنته

.

وذلك بأن الله تعالى تولى أهل معرفته، ولم يجعلهم في الدارين كأهل نكرته، الذين خابوا من هدايته، ولم ينالوا من ولايته

.

اللهم يا وليّ الإسلام وأهله، ثبتنا على الإسلام حتى نلقاك به

.

75-матн: “Мухаммад

صلى الله عليه وسلم

умматларидан бўлган катта гунох килган кишилар, агар ёлгиз Аллохга ибодат килгувчи бўлиб, тавба килмаган холларида бўлса хам ва Аллохни таниган (яъни мўмин) бўлган холларида Ул Зотга йўликсалар, дўзахда абадий колиб кетмайдилар”. Улар Аллохнинг хохиши ва хукмига хавола килинадилар. Ул Зот хохласа Ўзининг фазлу мархамати билан уларни магфират килиб, афв этади. Куръонда Аллох азза ва жалла: “Ширкдан бошка гунохларни хохлаган кулидан кечиради” деганидек. (Нисо:48,116). Агар хохласа, Ўзининг адолати ила уларни дузахда азоблайди. Кейин Ўзининг рахмати ва ибодат ахлидан бўлган шафоат килгувчиларнинг оклови туфайли уларни дўзахдан чикаради. Сўнг уларни жаннатига юборади. Бундай бўлиши, Аллох таоло Ўзининг маърифат ахлини дўст тутганидандир. Аллох таоло уларни икки дунёда кофир кимсалар каби килмади. Кофирлар Ул зотнинг хидоятидан махрум бўлган ва У зотга дўст бўлишга ета олмаган кимсалардир. Ислом ва унинг ахлини дўст тутган эй Аллох, Сенга йўликкунимизга кадар бизларни Исломда собиткадам кил!

Шарх: “Мухаммад صلى الله عليه وسلم умматларидан бўлган катта гунох килган кишилар, агар ёлгиз Аллохга ибодат килгувчи бўлиб, тавба килмаган холларида бўлса хам ва Аллохни таниган (яъни мўмин) бўлган холларида Ул зотга йўликсалар, дўзахда абадий колиб кетмайдилар”, деган матн Хавориж ва Мўтазилаларнинг сўзини рад этади. Улар айтишадики: “Катта гунох килган кишилар дўзахда абадий коладилар”.   Бундан ташкари Хаворижлар катта гунох килган кишини кофирга хам чикаришади. Мўтазилалар эса: “Иймондан чикади-ю, куфрга кирмайди”, деб даъво килишади. Буларда икки манзил орасида бир манзил бор!!! (Бу икки тоифанинг сўзлари ботил). 

Аллох таоло Куръонда ва расули саллаллоху алайхи ва саллам Ўзларининг сахих хадисларида кайтаришган гунохларга катта гунохлар дейилади. Уламолар уларнинг сони хакида турли фикрлар билдиришди. Баъзилар: катта гунохлар еттита, бошкалар ўн еттита дейишди. Яна баъзилар: харомлигига шариатлар иттифок килган гунохларга катта гунохлар дейилади, дейишди. Бошкалар: уларнинг сони маълум эмас, улар Лайлатул-кадр каби махфий килинган дейишди. Баъзилар эса: уларни етмишта дейишди ва хоказо.

 

76.  

ونرى الصلاة خلف كل برٍّ وفاجر من أهل القبلة وعلى من مات منهم

.

76-матн: Кибла ахлидан бўлган хар бир яхши ва гунохкор имом оркасида намоз ўкишни жоиз деймиз. Хамда Кибла ахлидан вафот этганларига жаноза намозининг ўкилишини дуруст деймиз.

Шарх: Сахихул-Бухорийда: Абдуллох бин Умар ва Анас бин Молик разияллоху анхумлар Хажжож бин Юсуф оркасида унга иктидо килиб намоз ўкишар эди, деб ривоят килинади. Хажжож (конлар тўккан) фосику золим эди. Яна Сахихул-Бухорийда Абу Хурайра разияллоху анхудан ривоят килинади, пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам айтдилар:

 

"

يصلون لكم

فإن أصابوا فلكم و لهم

,

وإن أخطأوا فلكم وعليهم

"  

رواه البخاري و أحمد و اللفظ له

.

Маъноси: “Сизларга имомлар намоз ўкиб берадилар. Агар тўгри ўкисалар, сизлар хам намозингизнинг  савобини оласизлар, улар хам. Агар хато ўкисалар, сизлар савоб оласизлар, гунохни улар олади”.

Билгин эй биродар, - Аллох сени хам, бизни хам Ўз рахматига олсин – уламоларнинг иттифокига биноан, бидъат ва фосиклигини билмаган имом оркасида намоз ўкиш, намозхон кишига жоиз бўлади. Имомга иктидо килиш учун, унинг эътикодини билиш ва уни имтихон килиб кўриш, намозхонга шарт эмас. Имомга: Эътикодинг канака? каби савол берилмайди. Имомнинг эътикоди номаълум бўлган холда, унга иктидо килинаверади.  

 Аксар уламолар айтишларича: Кимки, жумъа ва жамоат намозидан, имом фожирдир, деб колиб кетса, бидъат пайдо килган бидъатчи бўлади. Абдуллох бин Масъуд разияллоху анху ва бошкалар, Валид бин Укба оркасида намоз ўкишар эди. Валид маст килувчи ичимлик ичарди. Хатто кунлардан бирида, у бомдод намозини тўрт ракаат ўкишгача борган эди.

Кайси бир мўмин вафот этса, мўминлар унга жаноза намозини ўкишга буюриладилар хамда унга намоз ўкишларида унинг хаккига яхши дуо килишга маъмурдирлар. Абу Хурайра разияллоху анху айтадиларки, мен Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дан эшитдим, У киши айтдилар:

"

إذا صليتم على الميت فأخلصوا له الدعاء

"

رواه أبو داود و ابن ماجه

.

قال الألباني

:

إسناده جيد

.

Маъноси: “Маййитга жаноза намозини ўкиганларингизда, унинг хаккига ихлос билан дуо килинглар”.

 

77. 

ولا ننـزل أحداً منهم جنة ولا ناراً

.

77-матн: Кибла ахлидан бирор бир кишини жаннатга хам, дўзахга хам туширмаймиз.

Таховий айтмокчи бўладиларки: Кибла ахлидан маълум бир кишини жаннат ахли ёки дўзах ахли, демаймиз. Факат, содик пайгамбаримиз صلى الله عليه وسلم  хабар берган кишиларга гувохлик берамиз. Масалан ўнта жаннат ахлидан бўлган сахобалар каби, улардан Аллох рози бўлсин.

Кўп уламолар ва Ахли хадислар айтадиларки: (Куръон ё хадисда) далил келган хар бир мўмин кишига, жаннатий деб гувохлик берилади.

 

78. 

ولا نشهد عليهم بكفر ولا بشرك ولا بنفاق، ما لم يظهر منهم شيء من ذلك

.

ونذر سرائرهم إلى الله تعالى

.

78-матн: Кибла ахлини кофир, мушрик ва мунофик, деб  гувохлик бериб юбормаймиз. Модомики улардан бу иллатларнинг бири зохир бўлмаса. Уларнинг ички холатларини эса Аллох таолога хавола киламиз.

Шарх: Чунки биз, ташки кўринишига караб хукм килишга буюрилганмиз. Хамда гумонга ва билмайдиган нарсаларимизга эргашишдан кайтарилганмиз. Аллох таоло Хужурот сурасининг 11-оятида айтади:

 

{

يا أيها الذين آمنوا لا يسخر قوم من قوم عسى أن يكونوا خيرا منهم

}  

الحجرات

: 11.

 

Маъноси: “Эй Иймон келтирган кишилар, бир кавм бошка бир камни масхара килмасин. Масхара килинганлар, масхара килувчилардан яхширок одамлар бўлиши мумкин”. Аллох таоло ушбу суранинг кейинги оятида эса бундай дейди:

 

{

يا أيها الذين آمنوا اجتنبوا كثيرا من الظن إن بعض الظن إثم

}  

الحجرات

: 12

Маъноси: “Эй Иймон келтирган зотлар, кўп гумон (яъни яхши одамлар хусусида хакикати ва далили йўк бўлган ёмон гумондан) сакланинглар. Шубхасиз (бундай) гумон гунохдир”. Исро сурасининг 36-оятида эса бундай дейди:

 

{

و لا تقف ما ليس لك به علم، إن السمع و البصر و الفؤاد كل أولئك كان عنه مسؤولا

الإسراء

: 36

 

Оят маъносини Табарий рахимахуллох бундай тафсир киладилар: “Одамларга  илминг  бўлмаган нарсалар хакида гапирма. Шубхасиз кулок, кўз ва юрак - буларнинг бари масъул бўлади. Яъни, Аллох таоло бу аъзолардан уларнинг эгаси нима амаллар килганини сўрайди.  Киёмат кунида кулок эшитгани, кўз кўргани ва калб килган эътикоди хакида сўралажак”.

 (Бир одамда кофир, мушрик ва мунофик бўлиб колиш шартлари юзага чикиб, монеъликлар бўлмаса, ўшандагина у, кофир, мушрик ё мунофик бўлади. Одамларнинг ички холатлари Аллох таолога хавола килинади. Чунки бу нарсаларнинг билгувчиси факат Аллохдир. Хумаййис шархи асосида).

 

79.  

ولا نرى السيف على أحد من أمة محمد صلى الله عليه وسلم إلا من وجب عليه السيف

.

79-матн: Мухаммад

صلى الله عليه وسلم

умматларидан бирор-бир кишига килич кўтарилмайди, факат килич кўтариш вожиб бўлган кимсага карши кўтарилади, деймиз.

Шарх:

 

عن عبد الله بن مسعود قال

:

قال رسول الله  صلى الله عليه وسلم

: "

لا يحل دم امرئ مسلم يشهد أن لا إله إلا الله وأني رسول الله إلا بإحدى ثلاث

:

الثيب الزاني

,

والنفس بالنفس

,

والتارك لدينه المفارق للجماعة

"

متفق عليه

.

Маъноси: “Ла илаха иллаллох” ва Мени Расулуллох, деб гувохлик берадиган мусулмон кишининг кони халол бўлмас. Факат  уч нарса туфайли: турмуши бор зинокор, одам ўлдирган ва динини тарк этиб, жамоатдан ажралгувчи”. (Ушбу хадис маъносини “Авнул-Маъбуд” китобининг сохиби бўлмиш Абу Тийб рахимахуллох шархлаб айтадиларки: “Мусулмонлардан бўлган эркагу аёлнинг кони факат куйидаги уч килмиш билангина тўкилади: Оилали озод кишининг килган зиноси туфайли. Одам ўлдирган кишининг кони. Яъни катл килинган одам учун касос бўлиб, котил хам ўлдирилади. Динини ташлаган, мусулмонлар жамоатини тамомила тарк килган, ёлгизланиб, муртад бўлган кимса”.)

 

80. 

ولا نرى الخروج على أئمتنا وولاة أمورنا

,

وإن جاروا

,

ولا ندعو عليهم

,

ولا ننـزع يداً من طاعتهم

,

ونرى طاعتهم من طاعة الله عز وجل فريضة، ما لم يأمروا بمعصية

,

وندعو لهم بالصلاح والمعافاة

.

80-матн: Имомларимиз ва ишларимизнинг волийлари (рахбарлари)га, гарчи зулм килсалар хам хуруж килмаймиз. Уларга дуои бад килмаймиз. Уларга итоат килишдан кўлни тортиб олмаймиз. Уларга итоат килишни Аллох таолога итоат килиш бўлган фарз деб биламиз, модомики маъсиятга буюрмасалар. Уларнинг хакларига салохият ва афв сўраб дуо киламиз.

Шарх: Аллох таоло куръонда:

 

{

يا أيها الذين آمنوا أطيعوا لله وأطيعوا الرسول وأولي لأمر منكم

}  

النساء

:59.

 

Маъноси:“Эй Иймон келтирган кишилар, Аллохга итоат килингиз, пайгамбарга итоат килингиз хамда ўзларингиздан бўлган иш эгаларига (яъни халифалар ва уламоларга)”. Пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам айтадилар:

 

  

"

من

أطاعني

فقد

أطاع

الله

,

ومن

عصاني

فقد

عصى

الله

,

ومن

يطع

الأمير

فقد

أطاعني

ومن

يعص

الأمير

فقد

عصاني

رواه

البخاري

و

مسلم

.

 

Маъноси: “Кимки менга итоат килса, хакикатда Аллохга итоат килибди. Кимки менга осий бўлса, хакикатда Аллохга осий бўлибди. Кимки амирга итоат килса, хакикатда менга итоат килибди ва кимки амирга осий бўлса, хакикатда менга осий бўлибди”.

Абу Зар разияллоху анху: Халилим (яъни Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам) мени, гарчи атрофлари кесилган хабаший кул бўлса хам эшитганимга итоат килмоглигимни васият килдилар” дедилар (Муслим ривояти).

Яна Бухорий Ибни Аббос разияллоху анхумодан ривоят киладилар, Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам бундай деганлар: (маъноси) “Кимки амиридан ёмон кўрадиган бир нарса кўрса, сабр килсин. Чунки кимда ким жамоатдан бир карич ажралган холда вафот этса, бас жохил ўлим билан ўлибди”.

(Имомларга ва иш эгаларига хуруж килмокни, гарчи одамларга зулм килсалар хам харом деб биламиз, хатто улар томондан гунох зохир бўлса хам. Чунки рахбарларга хуруж килмок ёмон окибатга, кон тўкилишига ва бебошликни таркалиб кетишига сабаб бўлади. Демак, амирлар ва халифалар, модомики Ислом доирасида колар эканлар, Аллохнинг динини ўзгартирмас эканлар ва улардан куфр зохир бўлмас экан, Ахли суннат вал-жамоат уларга дуои бад килмайдилар, уларга итоатсизлик килмайдилар. Модомики улар яхшиликка буюрсалар, уларга итоат килмокни вожиб, деб билдилар. Аммо маъсиятга буюрсалар кулок солмайдилар ва итоат хам килмайдилар. Уларга салохият сўраб дуо килишади. Чунки, уларнинг тўгрилиги умматнинг тўгрилиги, уларнинг бузуклиги, умматнинг бузилиши ва бузгунчиликни таркатиши бўлади. Аллохбилгувчирокдир. Бу шархда Хумаййиснинг хам сўзлари бор).

 

81.  

ونتبع السنة والجماعة، ونجتـنب الشذوذ والخلاف والفرقة

.

81-матн: Суннат ва жамоатга эргашамиз. Жамоатдан ёлгизланиб колиш, мухолиф бўлиш ва фиркаланиб кетишдан сакланамиз.

Шарх: Суннат — Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам нинг йўллари, жамоат эса, мусулмонларнинг жамоатидир. Булар - сахобалар ва Киёмат кунигача уларга яхшилик билан эргашган кишилар бўладилар. Уларга эргашиш хидоят, уларга карши чикиш залолатдир. Аллох таоло пайгамбаримиз саллаллоху алайхи ва саллам га эргашишимизни буюрди. Ул зот Оли Имрон сурасида бундай дейди:

"

قـل إن كنتم تحبون الله فاتبعوني يحببكم الله

"  

آل عمران

: 31

Маъноси: “Эй Мухаммад, айтинг, агар сизлар Аллохни яхши кўрсангиз, менга эргашинглар. Шунда Аллох сизларни яхши кўради”. Яна Аллох таоло Нисо сурасининг 115-оятида айтади:

 

{

ومن يشاقق الرسول  من بعد ما تبين له الهدى و يتبع غير سبيل المؤمنين نوله ما تولى و نصله جهنم و ساءت مصيرا

}  

النساء

: 115.

 

Маъноси:  “Кимга Куръон оятлари ва пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам хадислари асосида хидоят - тўгри йул баён килиниб, равшан бўлганидан кейин, Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам   га карши чикса ва мўминлар-сахобаларнинг йулини колдириб, бошка йулларга эргашиб кетса, топиб олган йўлида уни ташлаб кўямиз. Унинг ёрдамчисини бутлару санамлар килиб кўямиз. Аммо улар, у адашган бечорани Аллохнинг азобидан куткара олмаслар. Хамда уни хор киламиз, унга тавфик бермаймиз. Чунки у хакни кўриб, билиб тарк этди. Охиратда уни жаханнамга киритамиз. Жаханнам кандай хам ёмон жой!” Анъом сурасининг 153-оятида эса бундай дейди:

 

{

وأن

هذا

صراطي

مستقيما

فاتبعوه

,

ولا

تتبعوا

السبل

فتفرقَ

بكم

عن

سبيله

ذلكم

وصَّاكم

به

لعلكم

تتقون

الأنعام

: 153.

 

Маъноси: “Албатта мана шу Менинг тўгри йўлимдир. Сизлар шу йўлга эргашинглар! Бошка йўлларга эргашмангизки, улар сизларни Аллохнинг йўлидан узиб кўяр. Шояд такво килсангиз, деб Аллох сизларни мана шу нарсаларга буюрди”. Ва Оли Имрон сурасининг 105-оятида бундай дейди:

 

{

ولا تكونوا كالذين تفرقوا واختلفوا من بعد ما جاءهم البينات

,

و أولئك لهم عذاب عظيم

}   

آل عمران

: 105.

 

Маъноси: “Аник хужжатлар келганидан кейин бўлиниб кетган ва бир-бирлари билан ихтилоф килиб, талашиб-тортишадиган кимсалар каби бўлмангиз! Ана ундайлар учун улуг азоб бордир”.

(Модомики мусулмонларнинг жамоати Аллохнинг амрида, хак ва хидоятда, амри маъруф ва нахий мункарда коим экан, уларга эргашамиз. Аммо одамлар бузилиб кетганида, шариат конунлари ўзгартирилганда, суннат бидъатга, бидъат эса суннатга, мункар иш яхши ишга, яхши иш эса мункарга айланиб кетганда, четланиб одамлардан ёлгиз бўлиш халол бўлиб колади. Хавою нафс ва залолатда бўлган фиркалардан четланилади. Мана шундай килишни пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам  Хузайфа бин Ямонга Ўз хадисларида насихат килган эдилар: “У фиркаларнинг барчасидан йирок бўл, гарчи сенга ўлим келгунга кадар дарахтнинг танасини тишлаб олиб, унга ёпишиб колиш билан бўлса хам”. Хумаййис шархи асосида).

 

82. 

ونحب أهل العدل والأمانة، ونبغض أهل الجور والخيانة

.

82-матн: Адолат ва омонат ахлини яхши кўрамиз хамда жабру ситам ва хиёнат ахлини ёмон кўрамиз.

  Шарх: Бу хислат, Иймоннинг комиллиги ва ибодатнинг мукаммаллигидан бўлади. Зеро ибодат, мухаббатнинг комиллигини ва чўккисини хамда Аллох олдида камтарин бўлиб туришнинг тўликлигини ўз ичига олади. Аллохнинг расуллари, пайгамбарлари ва мўмин бандаларига бўлган мухаббат Аллохга бўлган мухаббатдан келиб чикади. Аллохдан бошкасини Аллох билан бирга кўшиб яхши кўрилмайди. Балки Аллох учун, Унинг йўлида яхши кўрилади. Чунки яхши кўрувчи, яхши кўрганининг суйганларини хам яхши кўради. Ёмон кўрганларини ёмон кўради. Дўст тутганларини дўст тутади. Душманларини душман деб билади. Рози бўлганларига рози бўлади. Газаб килганларига газаб килади. Буюрган нарсаларига буюради. Кайтарганларидан кайтаради. Хулоса килиб айтганда, хар кандай холда хам яхши кўрган Зотига мувофик хаёт кечириб юради. Аллох таоло мухсинлар - Аллохни кўриб тургандек ибодатни адо этгувчилар, такводорлар, кўп тавба килгувчилар ва ўзларини пок тутгувчиларни яхши кўради. Биз хам Аллох яхши кўрган кишиларни яхши кўрамиз. Аллох хоинлар, бузгунчилик киладиган ва кибру хаво килиб юрувчиларни яхши кўрмайди. Биз хам уларни яхши кўрмаймиз. Аллох субханаху ва таолога мувофик бўлмок учун бундай кимсаларни ёмон кўрамиз. Пайгамбаримиз саллаллоху алайхи ва саллам айтадиларки:

 

  

"

من أحب لله وأبغض لله وأعطى لله ومنع لله   فقد استكمل  الإيمان

رواه أبو داود

.

 

Маъноси: “Ким Аллох учун яхши кўрса, Аллох учун ёмон кўрса, Аллох учун берса ва Аллох учун тўсса, хакикатда Иймонни мукаммал килибди”.

 

83. 

ونقول

:

الله أعلم، فيما اشتبه علينا علمه

.

83-матн: Айтамизки: Бизнинг аклимизга сигдириб бўлмайдиган нарсалар илмини  Аллох билгувчирокдир.

 

 Шарх: Юкорида,

“чунки инсон, Аллох таоло ва Унинг расули

саллаллоху

алайхи ва саллам

га таслим бўлиб хамда аклига сигдира олмаган масалалар илмини Олимига кайтармагунча динида саломат колмайди”,

деган сўзлари ўтди. Кимки илмсиз сўз юритса, факат хавою нафсига эргашган бўлади. Аллох таоло Касос сурасининг 50-оятида айтади:

 

{

و من ضل ممن اتبع هواه بغير هدى من الله

}  

القصص

: 50

 

Маъноси:

“Аллох томонидан хидоятланмаган холда ўз хавою нафсига эргашган кимсадан хам йўлдан озганрок ким бор?!”

Умар разияллоху анху айтадилар: Суннат — Аллох ва Унинг расули саллаллоху алайхи ва саллам нинг йўналтириб кўйган йўлларидир. Хато фикрни умматга йўл килиб кўйманглар”. Абу Бакр разияллоху анху эса айтадиларки: “Кайси Ер мени кўтарсин, кайси Осмон менга соябон бўлсин, агар мен Аллохнинг китобидан бўлган бир оят хакида ўз фикрим билан ё билмаган нарсаларимни гапирсам!” Ибни Сирин айтадиларки: “Билмаган нарсаларида Абу Бакрдан-да кўркувчирок бирор-бир киши йўк эди. Абу Бакрдан кейин билмаган нарсаларида Умардан кўра кўркувчирок бирор киши йўк эди. Агар Абу Бакр бошларига бир хукм тушиб, унинг ечими хакида Аллохнинг китобидан бирор асос топа олмасалар хамда суннатдан хам бирор асар топа олмасалар, фикрлари билан ижтиход килар эдилар. Кейин: бу менинг фикримдир, агар тўгри бўлса Аллохдан, хато бўлса ўзимдан, мен Аллохдан магфират сўрайман, дер эдилар.

 

84.  

ونرى المسح على الخفين، في السفر والحضر، كما جاء في الأثر

.

 

84-матн: Асар-хадисда айтилганидек, хам сафарда, хам хазарда - ўз юртида махсиларга масх тортса бўлади, деймиз.

Шарх: (Тахорат килишда) махсиларга масх тортиш ва оёк ювиш Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам томонларидан мутавотир бўлган хабардир. Адашган Рофиза тоифаси махсиларга масх тортишга хилоф йўл тутишган. (Уларнинг сўзлари ботил). 

 

85 . 

والحج والجهاد ماضيان مع أولي الأمر من المسلمين

:

برهم و فاجرهم، إلى قيام الساعة، لا يبطلهما شيء ولا ينقضهما

.

85-матн: Мусулмонлардан - уларнинг яхшилари ва фожирларидан - бўлган бошликлари билан бирга хаж ва жиход Киёмат кунигача давом этади. Уларни бирор-бир нарса тўхтата олмайди ва бузиб хам юбормайди.

Шарх: Бу матндаги коида Рофизалар эътикодини рад этади. Улар, то Мухаммад саллаллоху алайхи ва саллам оилаларидан Ризо чикиб, осмондан бир нидо килгувчи: Ризога эргашинглар!!! деб нидо килмагунча, Аллох йўлида жиход килиш йўкдир, деб даъво килишди. Бу даъво далил келтириб рад этишга хожати колмаган очик-ойдин ботилдир.

 

86.  

ونؤمن بالكرام الكاتبين، فإن الله قد جعلهم علينا حافظين

.

86-матн: Бандалар амалларини ёзиб борувчи улуг фаришталарга Иймон келтирамиз. Хакикатда Аллох уларни бизларга сакловчилар килиб кўйди.

Шарх: Аллох таоло айтади:

{

و إن عليكم لحافظين

,

كراما كاتبين

,

يعلمون ما تفعلون

}  

الانفطار

: 10- 12.

 

 Маъноси: “Албатта сизларнинг устингизда, килган хар бир амалингизни ёд олиб, ёзиб тургувчи улуг фаришталар бордир. Улар сизлар килаётган ишларни билурлар”. Сахих хадисда пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам:

 

"

يتعاقبون فيكم ملائكة بالليل و ملائكة بالنهار

,

و يجتمعون في صلاة الفجر و صلاة العصر، فيصعد إليه الذين كانوا فيكم

,

فيسألهم

,

و الله أعلم بهم

:

كيف تركتم عبادي؟ فيقولون

:

أتيناهم و هم يصلون وفارقـناهم و هم يصلون

".  (

متفق عليه

).

Mаънoси: “Cизларнинг oраларингизда сизларни кузатиб тургувчи фаришталар бoр. Уларнинг бир тoифаси тунда сизларни кузатиб турса, иккинчи тoифаси кунда кузатиб туради. Фаришталар аср намoзи билан бoмдoд намoзи вактларида, алмашиш учун йигиладилар. Улардан сизлар oрангизда бўлган тoифаси, навбатни иккинчи тoифага тoпшириб, oсмoнга, Рoббилари xузурига кўтарилиб кeтадилар. Шунда Рoббилари Aллox таoлo - бандаларининг аxвoлини билгувчирoк бўлиб - уларнинг xoлати тўгрисида: Бандаларимни кай xoлда кўйиб кeлдингиз? деган савoл бeради. Фаришталар айтадиларки: Бoрганимизда xам улар намoз ўкиётган xoлда эдилар, кўйиб кeлганимизда xам улар намoз ўкиётган xoлда эдилар”.

Мазкур фаришталар хусусида тафсирларда бундай хабар келган: Уларнинг иккитаси инсоннинг ўнг ва чап томонларида бўлиб, унинг амалларини ёзиб борадилар. Ўнг томондагиси яхшиликларни ёзади. Чап томондагиси эса, гунохларни ёзади. Колган иккита фаришта, инсонни хифзу химоя килиб, кўриклашади. Биттаси орка томонида бўлса, иккинчиси олди томонида бўлади. Демак, инсон кундузи хам тўрт фаришта орасида, кечаси хам яна бошка алмашган тўрт фаришта орасида бўлади. Ибни Аббос, “Фаришталарлар Аллохнинг амри билан хар инсонни саклаб-мухофаза килиб турадилар” деган маънодаги Раъд сурасининг 11-ояти хакида бундай деганлар: “Фаришталар инсонни хам олдидан, хам оркасидан саклаб-мухофаза килиб турадилар. Аллохнинг такдири келганида эса, уни ёлгиз колдиралар.

 

87.

ونؤمن بملك الموت، الموكل بقبض أرواح العالمين

.

87-матн: Оламлар (даги махлукотлар) рухларини сугуриб олиш вазифаси юкланган ўлим фариштасига Иймон келтирамиз.

Шарх: Аллох таоло Сажда сурасининг 11-оятида айтади:

 

{

قل يتوفاكم ملك الموت الذي وكل بكم

,

ثم إلى ربكم تـُرجعون

}

الم

.

السجدة

: 11.

 

Маъноси:  “Эй Мухаммад, айтинг: “Сизларга вакил килинган ўлим фариштаси сизларни ўлдиради. Сўнгра Роббингиз хузурига кайтариласизлар”. Ўлим фариштасига ўлдириш нисбати берилди. У, Аллохнинг изни-иродаси билангина рухларни сугуриб олур. Хакикатда эса, ўлдиргувчи зот Аллох таолодир.

Ахли суннат ва жамоат рухнинг махлук эканлигига иттифок килишган.

 

88.  

وبعذاب القبر لمن كان له أهلاً، وسؤال منكر ونكير في قبره عن ربه ودينه ونبيه، على ما جاءت به الأخبار عن رسول الله صلى الله عليه وسلم، وعن الصحابة رضوان الله عليهم

.

والقبر روضة من رياض الجنة، أو حفرة من حفر النيران

.

88-матн: Азобга лойик бўлган кимсаларга кабр азобининг бўлишига Иймон келтирамиз. Хамда инсонни кабрда Мункар ва Накир исмли фаришталар, унинг Роббиси, дини ва пайгамбари хакида сўрок килишларига хам Иймон келтирамиз. Бу хакда Расулуллох

صلى الله عليه وسلم

ва сахобалардан - улардан Аллох рози бўлсин - келган хабарларга Иймон келтирамиз. Кабр жаннат богларидан бир бог ёки дўзах чукурларидан бир чукурлик бўлади.

Шарх: Аллох таоло Гофир сурасининг 45-46-оятларида айтади:

 

{

وحاق بآل فرعون سوء العذاب

.

النار يعرضون عليها غدوا وعشيا ويوم تقوم الساعة أدخلوا آل فرعون أشد العذاب

الغافر

: 45-46.

(Оятнинг маъносини Табарий рахимахуллох бундай тафсир киладилар: “Фиръавнга итоат килгувчиларга Аллох азобининг ёмони билан азобланиш-жаханнам вожиб бўлди. Уларга, Киёмат кунигача, хар куни икки марта, эрта ва кечда олов кўндаланг кўйилади. Киёмат соати келганида, Аллох таоло айтади: “Фиръавнга эргашганларни энг ашаддий азобга киритингиз”. Куртубий рахимахуллох, “Уларга, Киёмат кунигача, хар куни икки марта, эрта ва кечда олов кўндаланг кўйилади”, деган оятнинг кисми хакида айтадиларки: “Бу азоб, дунё билан охират орасидаги барзах-кабр азобидир”).

Ўз эгаларига кабрнинг азоби ёки рохати хамда икки фариштанинг сўрокка тутишлари хусусидаги хабарлар Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам дан мутавотир йўл билан келган. Бунга эътикод килиш хамда Иймон келтириш вожиб бўлади. Мазкур масаланинг кандайлиги борасида гап килмаймиз. Зеро акл унинг кандайлигини била олмас.

Билинг, кабр азоби – Барзах азобидир. Азобга лойик бўлган хар бир кимса, кабрга кўйилган бўлса ё кўйилмаган бўлса, йирткич хайвонлар еб кўйган бўлса ё ёниб, кул бўлиб, хавога сочилиб кетган бўлса, дорга осилган ё денгизга чўкиб кетган бўлса, кабрга кўйилган одамда бўлганидек, унинг хам рухига, хам баданига, шубхасиз, кабр азоби бўлади.

Масала хосили шуки, диёрлар учта бўлади. Бу Дунё диёри, Барзах диёри ва Охират диёри. Аллох таоло хар бир диёрга хос хукмлар тузиб кўйган. Ул зот инсонни бадан ва нафс-рухдан яратди. Бу Дунё хукмларини баданларга юклади. Рухлар эса баданларга эргашувчидир. Барзах хукмларини рухларга жорий килди. Баданлар эса у диёрда рухларга эргашгувчидир. Жасадларнинг тирилиши ва одамларнинг кабрлардан туриш Куни келганда, рохат ва азоб хукми барига, хам рухларга хам жасадларга бўлади. Агар ушбу маъно хусусида чукур ўйлаб кўрсангиз, кабрнинг жаннат богларидан бир бог ёки дўзах чукурларидан бир чукурлик бўлиши аклга мувофик, хак ва унда хеч кандай шубханинг йўклиги, сизга зохир бўлади. Мана шу масала билан, гайбга Иймон келтирувчилар, бошкалардан ажралиб турадилар.

   (Аклни наклдан, яъни Куръон ва хадисдан мукаддам кўядиган мўтазилийлар ва улар каби залолатга кетиб колган Хизбут-тахрир тоифалари кабр азобига Иймон келтиришмади. Анъом сурасининг 93-ояти, Тавба сурасининг 101-ояти, юкоридаги оят, Иброхим сурасининг 27-ояти ва бундан бошка оятлар хамда бу хакдаги Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам нинг кўпдан-кўп сахих хадислари уларнинг эътикодларини ботилга чикаради).

 

89. 

ونؤمن بالبعث وجزاء الأعمال يوم القيامة، والعرض والحساب، وقراءة الكتاب، والثواب والعقاب، والصراط والميزان

.

89-матн: Киёмат кунида кайта тирилишга, амаллар учун мукофот олиш ёки жазоланишга, Аллохнинг олдида кўндаланг кўйилишга, хисоб килинишга, китоб (яъни номаи аъмол)ларнинг ўкилишига, савоб олишга, азобланишга, сирот кўпригига ва тарозуга Иймон келтирамиз.

Шарх: Киёмат кунига Иймон келтиришга Куръон, суннат ва соглом акл далилдир. Аллох субхонаху ва таоло Ўзининг азиз китобида бу борада хабар берди ва Куръоннинг кўп сураларида уни инкор килгувчиларни рад этди. Аллох таоло Тагобун сурасининг 7-оятида айтади:

 

{

زعم الذين كفروا أن لن يبعثوا قل بلى و ربي لتبعثن ثم لتنبؤن بما عملتم، و ذلك على الله يسير

}  

التغابن

: 7

(Маъноси: “Кофир кимсалар (ўлганларидан кейин) хеч качон кайта тирилмасликларини гумон килишди. Эй Мухаммад, уларга айтинг: “Йўк! Роббимга касамки албатта кайта тирилурсизлар, яъни кабрларингиздан тирик холларингизда чикарилурсизлар. Сўнгра албатта сизларга килган амалларингизнинг хабари берилур. Бу Аллохга осондир. Чунки кайта тирилтириш, биринчи бор яратишдан енгилрокдир. Куртубий рахимахуллох тафсиридан)

Амаллар учун мукофот олиш ёки жазоланишига”

Иймон келтиришга келсак, Аллох таоло Фотиха сурасида айтади:

{

مالك يوم الدين

الفاتحة

: 3

 Маъноси: “Жазо кунининг эгасидир. Яъни, Аллох таоло, амалларнинг яхшисига мукофот, ёмонларига жазо бериладиган Куннинг эгасидир”.

Аллохнинг олдида кўндаланг кўйилишга, хисоб килинишга, китобларнинг ўкилишига, савоб олишга, азобланишга”

Иймон келтиришга келсак, Аллох таоло Киёмат кунида содир бўладиган ушбу ходисаларни Ал-хаакка сурасида бундай баён килади:

{

فيومئذ وقعت الواقعة

{15}

وانشقت السمآء فهي يومئذ واهية

{16}

والملك على أرجائها، ويحمل عرش ربك فوقهم يومئذ ثمانية

{17}

يومئذ تعرضون لا تخفى منكم خافية

{18} ...{37}  

الحاقة

: 15-37

(Маъноси: “Анна ўша Кунда вокеа воке бўлур-Киёмат куни коим бўлур! Осмон ёрилиб, парчаланиб кетур! Чунки у заъиф бўлиб колур! Фаришталар осмоннинг чор-атрофида Аллохнинг амрига интизор бўлурлар. Уларнинг устида Роббингизнинг Аршини у кунда саккиз фаришта кўтариб турур. Ўша Кунда сизлар хисоб-китоб учун Аллохга кўндаланг килинурсизлар. Сизларнинг бирон сирингиз махфий колмас. Кимнинг китоби ўнг кўлидан берилган бўлса, у: “Хой одамлар, менинг китобимни ўкинглар. Дархакикат мен хисоб-китобимга, охиратдаги ажру мукофотга рўбарў бўлишимни билган эдим”, дер. Сўнг у розилик хаётда, мевалари ахли жаннатга якин бўлган юксак жаннатда бўлур. Жаннат ахлига: “Ўтган кунларда килиб ўтган эзгу амалларингиз сабабли ушбу ноз-неъматларни комил суратда еб-ичаверинглар”, дейилур. Энди ўз китоби чап кўлидан берилган кимсага келсак, у дер: “Эх кани эди, менга китобим берилмаса эди! Мен хисоб-китобим, яъни оладиган жазойим нима эканлигини билмасам эди! Эх кани эди, ўша биринчи ўлим барча нарсани тугатувчи-узгувчи бўлса ва Киёматдаги мана бу кайта тирилиш бўлмаса эди! Менга не машаккатлар билан топган мол-дунёйим аскотмади-я! Мулку салтанатим хам халок бўлиб кетди-я!” Ўшанда Аллох жаханнам кўрикчиларига дер: “Уни ушлаб кишанланглар! Сўнгра дўзахга ташланглар! Сўнгра узунлиги етмиш билак бўлган занжирга солиб богланглар!” Чунки у хаёти дунёдалик пайтида улуг Аллохга Иймон келтирмас эди. Мискин-бечорага таом беришга ўзини хам, ўзгаларни хам таргиб килмас эди. Бугун бу ерда унинг учун бирон дўст-мададкор йўкдир! Бирон таом хам йўкдир! Факат йирингдан бўлган бир “таом” борки, уни факат тўгри йўлдан адашган хатокорларгина ерлар”Алоуддин Мансур таржимаси асосида).

(Барзах хаётидан кейин Аллох таоло одамларни бекаму кўст кайта тирилтиради. Умматлар йигиладиган жойга махшаргох деб аталади. Аллох таоло у ерга аввалдан охиргача ўтган одамларни йигади. Аллох таоло хар бир нарсага кодир. Кайта тирилишга Иймон келтириш, хадисда келганидек, Иймоннинг олти устунларидан бири хисобланади. Киёмат кунида одамлар яланг оёк, ялангоч ва хатна килинмаган холларида Аллох таолога кўндаланг тик кўйиладилар. Хисоб килиниш мўминларга тааллуклидир. Зеро, кофирлар гунохлари ва куфрларига икрор бўлишиб, дўзахга улоктириладилар. Сирот кўприги жаханнам устида тортилган бўлиб, киличдан ўткир, соч толасидан ингичка ва чўгдан иссикрок бўлади. Одамлар амалларига кадрига караб, унинг устидан ўтадилар. Баъзи кимсалар килган килмишлари сабабли унинг устидан жаханнамга кулаб тушадилар. Бу масалалар гайб бўлиб, инсон аклига солинмайди. Амаллар тарозуда тортилади. Яхшиликлари огир келган банда нажот топади. Ёмонликлари огир келса, зиён кўради.)

(Киёмат кунининг бошланишида Аллох субханаху ва таоло сурга икки марта нафха урилишига амр килади. Ўликларга хаёт кайтарилади. Бунга кайта тирилиш дейилади. Дунёдагидек, инсонга рух хам, жасад хам кайта берилади. Сўнгра Аллох таоло одамларни кабрларидан тирик холда чикаради. Бундан кейин фаришталар одамларнинг барчасини Киёмат майдонига хайдаб олиб келадилар. Уларнинг холатлари худди биринчи марта дунёга келган холатларидек, оёк кийимларсиз ялангоёк, либосларсиз ялангоч ва хатна килинмаган холларида бўладилар. Киёмат майдонида халойик бошига огир мусибат тушади. Аллох таоло уларнинг тепаларига бир куёшни якин келтириб кўяди. Дунёдаги биз кўриб турган Куёш, Киёмат кунининг бошланишида нурсиз бўлиб кетади. Киёмат кунидаги куёшнинг кандай эканлигини билмаймиз. Иймон келтириб, кандайлиги хусусида хаёл сурмаймиз. Одамлар амалларига караб терлари ичида, баъзиларниники тўпигигача, бошкаларники тиззасигача, кимники белигача, кимларникидир огзигача бўлади. Мусибат шиддатлашиб кетгач, одамлар тезрок хукм килинишлари учун шафоат излаб пайгамбарлар олдиларига, Одам алайхиссаломдан бошлаб Мухаммад саллаллоху алайхи ва саллам гача келадилар. Бирор пайгамбар шафоат кила олмас, факат пайгамбаримиз Мухаммад саллаллоху алайхи ва саллам гина Роббиларидан одамларнинг тезрок хукм килинишларини шафоат килиб сўрайдилар. Бу шафоат, пайгамбаримиз Мухаммад саллаллоху алайхи ва саллам гагина берилган улуг шафоатдир. Шунда одамлар хукм килина бошланадилар. Кейин амалларга мукофот ё жазо белгиланади. Бу одилона махкамадан кейин одамлар Роббиларига кўндаланг кўйиладилар. Аллох таоло: “Ўша кунда (хисоб килиниш учун Аллохга) кўндаланг килинурсизлар - сизларнинг бирор сирингиз махфий колмас” деди. (Ал-хаакка-18). Бунда одамларнинг сахифалари учиб келади. Бахтли кишиларнинг сахифалари ўнг томонларидан берилади. Бадбахт кимсаларники эса, чап ё орка томонларидан берилади. Шунда одамлар ўзларининг дунёдаги амаллари ёзилган сахифаларини ўкийдилар. Аллох таоло айтади: (Маъноси) “Инсонга дейилур: “Китобингни ўки! Бугун ўз нафсинг ўзинга карши етарли хисобчидир”. (Исро-14). У кунда Аллох таоло хар бир одам билан бевосита, таржимонсиз гаплашади. Сахифалар олингандан кейин, махшаргохдан кетишдан олдин Аллох таоло бандаларини тик килиб кўяди. Бунга хисоб килиниш дейилади. Хисоб килиниш охирига етгач, амаллар тарозуда тортилади. Бу тарозу - хакикий тарозу бўлиб, унинг икки палласи бўлади. Бир палласига яхшиликлар, иккинчи палласига эса ёмонликлар кўйилади. Тарозуда амаллар тортиб бўлингач, одамлар жаханнам устида тортилган сирот кўпригининг устидан ўтмок учун у томонга йўл оладилар. Хадисда келганидек, Киёмат майдонида мушриклару кофирлар кетиб, мўминлар ва уларнинг ораларида мунофиклари колади. Сирот кўпригидан ўтишда мунофиклар жаханнамнинг энг тубига кулайдилар. Мўминлар эса Сиротдан ўтиб жаннатга кирадилар. Кимки, дунёда хакикий дин бўлган Аллохнинг сироти мустакимида юриб хаёт кечирган бўлса, охиратдаги сирот кўпригининг устидан яхши ўтиб кетади.)


90.  

الجنة و النار مخلوقتان، لا تفنيان أبدا و لا تبيدان، فإن الله تعالى خلق الجنة و النار قبل الخلق، و خلق لهما أهلا، فمن شاء منهم إلى الجنة فضلا منه، و من شاء منهم إلى النار عدلا منه، و كل يعمل لما قد فرغ له، و صائر إلى ما خلق له

.

والخير والشر مقدران على العباد

.

90-матн: Жаннат билан дўзах яратилган. Улар хеч качон йўколиб йўк бўлмайдилар. Зеро, Аллох таоло жаннат билан дўзахни махлукотларини яратишидан аввал яратди ва уларга ахллар (яъни жаннатга кирадиган солихларни ва дўзахга кирадиган кофирлар хамда фосикларни) яратди. Ул зот махлукотларидан кимни жаннатга истаган бўлса, Ўзининг фазли (ва рахмати) туфайлидир. Кимники, дўзахга тушишини хохлаган бўлса, адолати сабаблидир. Махлукотларнинг хар бири (такдирига) ёзиб кўйилган нарсаларни килгувчи ва ўзи учун яратиб кўйилган жойга (ё жаннатга, ё дўзахга) боргувчидир. Яхшилик билан ёмонлик бандаларга такдир килиниб ёзилган.

   Шарх: Жаннат билан дўзахнинг яратиб кўйилгани ва хозирда мавжуд эканлигига Ахли суннат уламолари иттифок килишган. Мўтазила ва Кадария фиркалари бу мусаффо эътикодни инкор килишди. Бу икки тоифа даъво килишдики: “Киёмат кунидан олдин жаннатни яратиш бехуда бир ўйиндир. Шундай дейилмаса, жаннат узок вакт бўш туриб колади”. Буларнинг тушунчаси тўгри эмас.

Аллох таолонинг жаннат билан дўзахни яратиб кўйганлигига Куръон далиллари куйидагича: Ул зот Оли Имрон сурасининг 133-оятида бундай дейди:

  

"

أعدت للمتقين

"  (

آل عمران

: 133)

Маъноси: “Жаннат такводорлар учун тайёрлаб кўйилган”. Шу суранинг 131-оятида айтадики:

"

أعدت للكافرين

"(

آل عمران

: 131)

Маъноси: “Дўзах кофирлар учун тайёрлаб кўйилган”.

Бу борадаги Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам  дан ривоят килинган хадислар:

Анас رضي الله عنه нинг Исро киссасидаги хадисларида Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам нинг: “Кейин жаннатга кирдим” деган сўзлари бор.  (Бухорий ва Муслим ривоятлари).

Яна Анасдан бўлган бир ривоятда Ул зот саллаллоху алайхи ва саллам   айтадиларки:

 

"

وايم الذي نفسي بيده، لو رأيتم ما رأيت، لضحكتم قليلا و بكيتم كثيرا

".

قالوا

:

و ما رأيت يا رسول الله؟ قال

: "

رأيت الجنة و النار

".   (

أخرجه مسلم

: 426

، و النسائي

: 3/83)

 

Маъноси: “Менинг жоним Унинг кўлида бўлган зот билан касам ичаманки, агар сизлар мен кўрган нарсаларни кўрганингизда эди, шубхасиз кам кулиб кўп йиглаган бўлар эдингиз”. Нималарни кўрдингиз, ё Расулаллох? деб сахобалар савол сўрашганда, “Жаннат билан дўзахни кўрдим” деб жавоб бердилар.  

Абу Хурайра رضي الله عنه дан ривоят килинади, Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам  айтадиларки:

 

 

"

لما خلق الله الجنة والنار أرسل جبريل إلى الجنة فقال

:

اذهب، فانظر إليها، و إلى ما أعددت لأهلها فيها، فذهب فنظر إليها و إلى ما أعدَ الله لأهلها فيها، فرجع، فقال

:

وعزتك لا يسمع بها أحد إلا دخلها،  فأمر بالجنة، فحفت بالمكاره، فقال

:

ارجع فانظر إليها، و إلى ما أعددت لأهلها فيها،قال

:

فنظر إليها، ثم رجع، فقال

:

وعزتك لقد خشيت أن لا يدخلها أحد، قال

:

ثم أرسله إلى النار، قال، اذهب فانظر إليها، و إلى ما أعددت لأهلها فيها،قال

:

فنظر إليها،فإذا هي يركب بعضها بعضا، ثم رجع فقال

:

وعزتك، لا يدخلها أحد سمع بها، فأمر بها، فحفت بالشهوات، ثم قال

:

اذهب، فانظر إلى ما أعددت لأهلها فيها، فذهب فنظر إليها، فرجع، فقال

:

وعزتك، لقد خشيت أن لا ينجو منها أحد إلا دخلها

" .(

قال الألباني

:

صحيح

,

صححه الترمذي و الحاكم و وافقه الذهبي

)

Маъноси: “Аллох жаннат ва дўзахни яратиб бўлгач, Жибрийлни жаннатга юбориб, айтдики: Боринг, жаннатга ва унда жаннатийлар учун тайёрлаб кўйган неъматларимга бокинг. Шунда Жибрийл бориб жаннатга ва унинг ахли учун у ердаги Аллох тайёрлаб кўйган нарсаларни кўриб кайтдилар-да, кейин айтдилар: Эй Роббим, иззатинг ила касам ичаманки, жаннат тўгрисида ким эшитса, албатта нима килиб бўлса хам унга киради. Кейин Аллох таоло машаккатлар билан ўралгин, деб жаннатга амр килиб, Жибрийлга айтдики: Кайтиб боринг, жаннатга ва унинг ахли учун у ерда тайёрлаб кўйган неъматларимни кўринг. Шунда Жибрийл яна бориб кўриб, сўнг кайтганларида айтдиларки: Эй Роббим, иззатинг билан касам ичиб айтаман: жаннатга бирор кишини кира олмаслигидан чўчиб колдим. Кейин Аллох Жибрийлни дўзахга юбориб айтдики: Боринг, дўзахга ва унинг ахли учун у ерда хозирлаб кўйган азобларимни кўринг. Жибрийл бориб дўзахга карасалар, бири бирига минган дахшатлар экан. Сўнг кайтиб айтдиларки: Эй Роббим, иззатинг ила касам ичиб айтаманки, дўзах тўгрисида эшитган киши борки, унга кирмайди. Кейин Аллох, шахватлар билан ўралгин деб, дўзахга амр килиб Жибрийлга айтди: Боринг, дўзах ахли учун у ерда хозирлаб кўйилган азобларимни кўринг. Жибрийл бориб кўрдилар-да, сўнг кайтиб келиб айтдиларки: Эй Роббим, иззатингга касамки, бирор киши дўзахдан нажот топа олмасдан унга тушиб колишидан чўчиб колдим

(Жибрийл عليه السلام жаннатга биринчи марта борганларида, эшитган киши унга киради деб келдилар. Ўшанда жаннатга кириш шартларини Аллох таоло у кишига хали билдирмаган эди. Иккинчи марта бориб кўрганларида, Аллох таоло у кишига жаннатга етиш учун машаккатлар борлигини билдирди. Жаннат атрофи машаккатлар билан ўралган. Хадисдаги машаккат маъносини Ибни Хажар рахимахуллох Фатхул-Борий китобларида куйидагича шархлайдилар: “Машаккат деганда балогат ёшига етган инсоннинг ўз нафси билан кураши ва килиши лозим бўлган ибодатларини хар доим килиши хамда тарк этилиши шарт бўлган кайтариклар, харом ва номаъкул килмишлар ва бузук сўзлардан тийилиши назарда тутилади. Бу нарсаларга амал килиш инсонга огир бўлгани учун, машаккат сўзи юритилди. Инсонга мусибат етганда сабр килиши ва Аллох ёзган такдирнинг аччик томонига хам иймон келтириб таслим бўлиши хам, юкоридаги машаккат калимасининг маъносига дохил бўлади. Хадисдаги шахватлар деганда, шариат харом килган дунёдаги лаззат бахш этадиган килмишлар ёки шариат амр килган буйрукларни тарк этиш назарда тутилади. Шунда хадисдан тушуниладиган маъно шуки, инсон жаннатга етиб бориши учун албатта машаккатларни босиб ўтиши керак. Дўзахга эса, бу дунёда шахватларга кул бўлган кимсалар кулайди).

 

91.

والاستطاعة

التي

يجب

بها

الفعل،

من

نحو

التوفيق

الذي

[

لا

يجوز

أن

]

يوصف

المخلوق

به

[

تـكون

]

مع

الفعل،

وأما

الاستطاعة

من

جهة

الصحة

والوسع،

والتمكن

وسلامة

الآلات

فهي

قبل

الفعل،

وبها

يتعلق

الخطاب،

وهو

كما

قال

تعالى

: {

لا

يكلف

الله

نفساً

إلا

وسعها

}  

البقرة

: 286.  

91-матн: Яралмиш сифатлана олиши мумкин бўлмаган тавфик-хидоят каби феълни вожиб киладиган куч шу феъл билан бирга бўлади. (Чунки, тавфик факат Аллох таоло томонидан бериладиган неъмат. Банда хидоят маъносида бўлган тавфикни касб килиш йўли билан хосил кила олмас). Аммо соглик, куч, имконият ва асбобу ускуналарнинг ярокли бўлиши, феълдан аввал бўлади. Шариат хитоби мана шунга тааллуклидир. Бу борада Аллох таоло айтади:

 

?


---430----3-2--orta-asiya.html

---596---1-4--azrbaycann.html

---786---sasnda-baa.html

---90th36f89-0tuf0i5-3.html

---a-l-l-a-n-k-a-r-d-e-k-.html